"Арсенал" устози Арсен Венгер мусобақа жадвалидаги айни ҳолат ҳақида фикр юритар экан, "МЮ"нинг чемпионлик учун имконияти ҳали етарли эканини таъкидлаб ўтди. Хабарингиз бор, Дэвид Мойес жамоаси пешқадам "тўпчилар"дан 8 очкога ортда қолиб, 8-поғонани эгаллаб турибди.
"МЮ"ни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта. 8 очко ортда қолдирганимиз етарли эмас, улар ҳали чемпионлик пойгасидан чиққанлари йўқ. Бу жамоа таркибда кучли ўйинчиларга эга.
8 очкони бор-йўғи 3 ўйинда йиғиш мумкин. Бу эса Премьер-лига шароитида жуда қисқа муддат. Биз эса ҳали энг яқин таъқибчиларимиздан икки очкога олдинда боряпмиз холос", - деди француз мутахассис "Арсенал" расмий сайтига берган интервьюсида.