Лондоннинг «Челси» клуби устози Жозе Моуриньо чемпионлар лигасида доирасидаги «Шальке»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Мен асосий таркибни белгилаб олдим, лекин бу ҳақда футболчиларга айтганим йўқ. Бу футболчиларнинг хаёлини бузиши мумкин.
Жамоанинг кўп футболчилари жароҳат олган вақтда ўйнаш осон бўлмайди. Эшли Коул бизга ёрдам бера олмайди. Бу жамоа учун жиддий йўқотиш.
Ҳали ҳисоб-китоб қилиш учун эрта деб ўйлайман. Бу ҳақда бешинчи ўйин олдидан гаплашсак бўлади. Ҳозир футбол ҳақида ўйлаш керак»,- дейди мураббий.