Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Дилшод Нуралиев: «Африка жамоалари бу ёшда жуда кучли бўлишади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Марокаш ўртасидаги ўйиндан сўнг "Фужайра" стадионида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида ҳар иккала жамоа бош мураббийлари Дилшод Нуралиев ва Абдуллоҳ ал-Идрисий бир вақтнинг ўзида иштирок этишди.

— Ўйин ҳақидаги умумий таассуротлар ва фикрларингиз.
Абдуллоҳ ал Идрисий: — Ўйин қийин ўтишини билардик. Бугунги рақибимиз кучли ва ўйин ҳам шунга яраша кучли бўлди. Қийин ўйин бўлди. Натижани эса адолатли деб айта оламан.
Дилшод Нуралиев: — Марокаш кучли жамоа эканлигини қуръа маросимидаёқ билардик. Бу жамоага қарши ўйинга тайёргарлик кўриш учун мусобақагача Африканинг Тунис ва Кот-д'Ивуар терма жамоалари билан ўртоқлик ўйини ўтказгандик. Африка жамоалари бу ёшдаги чемпионатларда жуда кучли бўлишади. Марокаш бош мураббийини табриклайман, уларда зўр жамоа бор.

— Марокаш ўйин давомида устунроқ ва кучлироқ кўринди, аммо натижа дуранг бўлди. Натижадан қониқиш ҳосил қилдингизми?
Абдуллоҳ ал-Идрисий: — Бундан ҳам бадтарроқ бўлиши мумкин эдию?! Ютқазиб қўйганимизда нима бўларди? Яхши ўйнаб ютқазганлар ҳам бор-ку!

— Кейинги ўйинда Панама ҳам, Хорватия ҳам ютиш мажбурияти остида қолган. Бу омил сизларга 3-турда муаммо туғдириши мумкинми?
Абдуллоҳ ал-Идрисий: — Бунинг аҳамияти йўқ. Биз ўйинга одатдагидек тайёргарлик кўрамиз. Рақибга муносабатимиз ҳам жиддий. Фақат ғалаба учун ўйнаймиз.
Дилшод Нуралиев: — ЖЧда ҳамма ўйин муҳим. Хорватияга қарши ўйин биз учун худди Панама ва Марокаш билан ўйинлардек муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Манба: twitter.com/UzbekistanU17
Киритилди: 08:54, 22.10.2013.
Ўқилди: 6167 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик