«Ливерпуль»да фаолият олиб борган машҳур франциялик мураббий Жерар Улье «Бавария» ярим ҳимоячиси Франк Рибери ҳақида фикр билдирди.
«Рибери – техник жиҳатдан шаклланган жуда кучли футболчи, лекин у Месси ва Ронадлу даражасида эмас. Бу икки футболчи бор экан жамоалри ғалаба қозонаверишади»,- деб мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради L'Equpie.
France Football нашрининг хабар беришича Франция ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин «Парк де Пренс» стадионининг кийиниш хонасида Рибери ва Улье ўртасида келишмовчилик бўлиб ўтган.