Кириш Регистрация

1-босқич, 1-тур якунлари: «Локомотив» – пешқадам, «Дўстлик-AIN» – тур кашфиёти

Баҳо:
+ | -

14-19 октябрь кунлари футзал бўйича XVIII Ўзбекистон чемпионати 1-босқич 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Янги мавсумнинг илк тури кутилганидек қизиқарли курашларга бой бўлди, айни вақтда, унда қатор кутилмаган натижалар қайд этилди, шунингдек, чемпионатга янги қўшилган жамоалар ҳатто етакчи клубларга ҳам муносиб қаршилик кўрсата олишларини намойиш этишди.

Бу борада Қаршининг «Дўстлик-AIN» жамоасини алоҳида қайд этиш жоиз. Қашқадарёлик футболчилар «Пахтакор»га ва бу йилги мусобақа фаворитларидан бири сифатида эътироф этилаётган «Когон»га имкониятни бой берганликларини ҳисобга олмаса, қолган уч ўйинда ажойиб ҳаракат қилишди ва айниқса, «Ардус»га қарши ўйиндаги 3:1 ҳисобидаги ғалаба уларни эътибор марказига туширди.

Айнан «Ардус»ни мағлуб этгани ҳисобида 1-турдан сўнг «Дўстлик-AIN» мусобақа жадвалида Тошкент клубидан бир ўрин юқорида турибди: Қарши клуби 9 очко билан 4-ўринни банд этган бўлса, 5-ўриндаги «Ардус» ҳисобида 7 очко бор. Кучли учликни эса мос равишда 15, 13 ва 12 очкодан тўплаган «Локомотив», «Когон» ва «Максам-Чирчиқ» жамоалари эгаллаган.

«Локомотив» 1-тур доирасидаги барча учрашувларда ғалаба қозонди. Жамоа 1-турда асосий рақибларидан фақат «Максам-Чирчиқ»га қарши майдонга тушди. Ўша учрашувда Андрей Шлёма ва Даврон Чориев томонидан киритилган икки гол чирчиқликларга 2:0 ҳисобида ғалаба келтирди. «Темирйўлчилар»нинг тур сўнгидаги «Ардус»га қарши ўйини ҳам қизиқарли кўриниш олди. 5:4 ҳисобида якунланган учрашувда Шлёма покерга эришди.

1-турдан сўнг, шунингдек, яққол аутсайдерлар ҳам ажралиб қолди. Зарафшоннинг «Строитель-Зарафшони» бешта учрашувда ўз дарвозасидан 38та тўп олиб чиққан бўлса, бу йилдан яна Ўзбекистон чемпионатида қатнаша бошлаган Самарқанднинг «Нафис» жамоаси дарвозасига қолган жамоалар жами 43та гол уришди.

Қуйида 1-босқич 1-тур натижалари билан танишишингиз мумкин. Учрашув протоколлари билан «Ўзбекистон чемпионати» рукнидаги «Тақвим» саҳифасида танишиш мумкин.

Ўзбекистон чемпионати, 1-босқич, 1-тур учрашувлари
1-кун. 14 октябрь
Дўстлик-AIN - Строитель-Зарафшон 6:2
Когон – Нафис 7:2
Пахтакор – Ардус 2:4
Турон-С - Максам-Чирчиқ 2:4
Бунёдкор – Локомотив 0:4

2-кун. 16 октябрь
Когон – Пахтакор 6:0
Строитель-Зарафшон - Турон-С 3:3
Ардус - Дўстлик-AIN 1:3
Нафис – Локомотив 2:8
Максам-Чирчиқ – Бунёдкор 2:1

3-кун. 17 октябрь
Дўстлик-AIN – Когон 2:5
Турон-С – Ардус 2:4
Пахтакор – Нафис 9:2
Бунёдкор - Строитель-Зарафшон 9:4
Локомотив - Максам-Чирчиқ 2:0

4-кун. 18 октябрь
Пахтакор - Дўстлик-AIN 6:2
Нафис - Максам-Чирчиқ 1:11
Строитель-Зарафшон – Локомотив 2:7
Когон - Турон-С 4:3
Ардус – Бунёдкор 2:2

5-кун. 19 октябрь
Максам-Чирчиқ - Строитель-Зарафшон 13:3
Турон-С – Пахтакор 6:3
Дўстлик-AIN – Нафис 8:3
Бунёдкор – Когон 1:1
Локомотив – Ардус 5:4

1-босқич 1-турдан кейинги мусобақа жадвали

ЖамоаЎҒДМТ-НО
1  Локомотив 5 5 0 0 26-8 15
2  Когон 5 4 1 0 23-8 13
3  Максам-Чирчиқ 5 4 0 1 30-9 12
4  Дўстлик AIN 5 3 0 2 21-17 9
5  Ардус 5 2 1 2 15-14 7
6  Пахтакор 5 2 0 3 20-20 6
7  Бунёдкор 5 1 2 2 13-13 5
8  Турон-С 5 1 1 3 16-18 4
9  Строител-Зарафшон 5 0 1 4 14-38 1
10  Нафис 5 0 0 5 10-43 0
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 15:28, 22.10.2013.
Ўқилди: 3778 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик