«Боруссия Д» устози Юрген Клопп унга Англиянинг «Челси» ва «Манчестер Сити» жамоалари қизиқиш билдирганини рад этди.
«Бу клублардан менга таклиф бўлгани ҳақида ҳеч қачон гапирмаганман. 46 ёшдаман. Унча ёш эмасман, лекин ҳали қариб ҳам қолмадим.
Мен ўз ишимни давом эттиришни хоҳлайман. Агар инглиз тилини яхши ўргансам, келажакда балки Англияда ҳам ишлашим мумкин. Бироқ ҳозир бошқа жамоа ҳақида ўйлаганим йўқ»,- дейди мураббий.