«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ устози сэр Алекс Фергюсон ўзининг янги автобиографиясида футболcи Дэвид Бекхэм билан муносабатлари ҳақида қоралаб ўтди.
«Ўзини мураббийдан устун билган футболчи жамоадан кетиши керак. Дэвид ўзини Алекс Фергюсондан юқори ҳисобларди. Айнан шунинг учун у «Юнайтед»дан кетди.
Бутса билан бўлган воқеа? У мендан уч метрча нарида ўтирган эди. Бизнинг ўртамиздан бутса учиб тушди. Дэвид уришиб кетди, мен унга яқинлашдим ва йўл-йўлакай бутсани отдим. У Дэвиднинг кўзига бориб тегди. Албатта, у менинг олдимга келиб, уришмоқчи эди, лекин футболчилар уни тўсиб қолишди. «Ўтир. Сен жамоангни шарманда қилдинг. Хоҳлаганингча уришавер»,- дейишди унга футболчилар.
Эртасига мен уни чақиртирдим ва қилган хатоларини кўрсатдим. У эса мени эшитишни ҳам хоҳламади. Кейин ОАВда бутса воқеаси ҳақида гапира бошлашди ва мен клуб раҳбариятига Дэвиднинг жамоадан кетиши кераклигини айтдим»,- дейди мураббий.