Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Криштиану Роналду: «Ўйинимизда пасайиш бор, аммо бу вақтинчалик»

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашуви - "Ювентус"га қарши ўйин олдидан Италия клуби билан учрашувни сабрсизлик билан кутаётганини таъкидлади. Португалиялик юлдузнинг сўзларига кўра, рақиб етарлича кучли ва "қироллик клуби" ўйинга концентрацияни сақлаб қолиши керак.

"Секин-асталик билан кучая борамиз. Ҳозирча эса сусая бошладик, аммо кўп жабҳаларда ривожланишга эришганмиз. Шу йўналишда давом этиш керак. Олдимизда кўплаб муҳим ўйинлар турибди.

"Ювентус" билан ўйин - катта воқелик. Жамоа "А"-сериясидаги мағлубиятига қарамай жуда кучли. Концентрацияни йўқотмаслик зарур.

Бензема? Ҳар бир ўйинчида омадли ва у қадар ҳам омадли бўлмаган даврлар бўлади. Кўп гол урмаётган бўлса ҳам у жамоамизнинг муҳим ўйинчиси. Бензема майдонга тушишга ҳар доим шай туради. Унинг руҳияти билан ҳаммаси жойида, у ўзини дадил тута оляпти. У доим жамоа манфаатларини ўйлаб иш тутади.

"Барселона"га қарши ўйиндан олдин ўзимизга ишончни ошириш учун ҳам "Ювентус"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз", - деди Роналду "Реал" расмий сайтида берган интервьюсида.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 20:51, 22.10.2013.
Ўқилди: 4552 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.