Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Дилшод Нуралиев: «Ҳар бир ўйин финалга тенг»

Баҳо:
+ | -

Бугун "Фужайра" стадионида Ўзбекистон ва Хорватия терма жамоалари бош мураббийлари ва жамоа футболчилари билан матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида бўлажак ўйин ҳақида одатда мураббийларга бериладиган савол бу сафар футболчиларга берилди. Шу билан тадбир бошланди. Футболчилардан эса Отабек Шукуров ва Анте Рогулжич иштирок этишди.

Отабек Шукуров: — Эртанги ўйинда 3 очко Хорватияга қанчалик керак бўлса, бизга ҳам шу қадар керак. Биз ғалаба учун майдонга тушамиз ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, ишқибозларни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз!

Анте Рогулжич: — Биз гуруҳда биринчи ўйинни эгалламоқчимиз. Бунинг учун эса боримизни бериб ўйнаймиз. Ўзбекистон — кучли рақиб, яхши жамоа. Менимча, эртага қизиқарли ўйин бўлади.

— Захирангизда рақибга сюрприз бўладиган футболчилар борми?
Дилшод Нуралиев: — Биз атайлаб ниманидир ўзгартиришни режалаштирмаганмиз. Хорватияга қарши ўз ўйинимизни ўйнаймиз. Хорватия кучли, яхши шаклланган жамоа. Эртага ўйин жуда ҳам қизиқарли бўлади деб ўйлайман.
Иван Гуделж: — Эртага кучли ўйин бўлади. Ўзбекистонга осонроқ, улар гуруҳдан чиқишган. Биз эса фақат ютишимиз керак.

— Эртанги ўйинда таркибда йўқотишлар борми?
Дилшод Нуралиев: — Бизда йўқотишлар йўқ. Ҳозирги пайтда энг кучли бўлган 11 футболчи эртага майдонга тушади.
Иван Гуделж: — Бизда жароҳат олган бир футболчи бор. Карло Лулич майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу эса бошқа футболчи учун имконият.

— Хорватия гуруҳдан чиқиш учун эртага ғалаба қозонишга мажбур. Бу ҳолат жамоага босим ўтказадими?
Иван Гуделж: — Биз гуруҳдаги ҳолатимизни ҳисоблаб чиқдик. Гуруҳдан чиқиш учун ғалаба қозонишимиз шарт эмас. Умуман олганда эса биз ҳозирча фақат гуруҳдан чиқишнигина ўйлаяпмиз. Бўлди.

— Гуруҳда 3-ўринни эгаллаган жамоанинг ҳам нимчорак финалга чиқиши эртага икки жамоанинг бемалолроқ ўйнашига сабаб бўла оладими?
Дилшод Нуралиев: — Бу Жаҳон чемпионати. Унда бемалолроқ ўйин бўлмайди. Биз ҳар бир ўйинда финалда ўйнагандек ўйнаймиз, дея айтиб ўтгандим.
Иван Гуделж: — Биз учун барча ўйинлар катта аҳамиятга эга. Бундай мусобақада доим катта тайёргарлик билан ўйнаймиз. Осон ўйин йўқ.

Манба: twitter.com/UzbekistanU17
Киритилди: 23:22, 23.10.2013.
Ўқилди: 5030 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.