"Реал" дарвозабони Икер Касильяс жамоадаги ўрни борасида клуб олдига ҳеч қандай ультиматум қўймаганини, жумладан "Эл-классико"га яхши кайфият билан бориш кераклигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у Marca билан суҳбат орасида маълум қилган.
"Буффон мана деярли ўн йилдан буён менинг яхши дўстим. Четлатишдан кейин ҳам рақибимиз ўз ўйинини йўқотиб қўймади ва қарши ҳужумларда хавфли ўйнади.
Пирло ва Льорентега чалинган қарсаклар? "Сантьяго Бернабеу" ҳар доим яхши ўйинчиларни олқишлаган.
"Камп Ноу"га ваҳима-қўрқинч билан эмас, балки ғалаба ҳақидаги ўйлар билан боришимиз керак.
Ультиматум? Ҳа, бир қатор талабимни айтгандим, аммо улар содда ва самимий руҳда. Раҳбарият олдига ҳеч қандай ультиматум қўйганим йўқ", - деди Касильяс.













