Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

БАА-2013. Ўзбекистон - Хорватия (превью)

Баҳо:
+ | -

24 октябрь куни Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Хорватияга қарши учрашув билан ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги иштирокини якунлайди.

Бугун Дилошод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси БААда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати «С» гуруҳи 3-тур учрашувида Хорватия ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бунгача, гуруҳ босқичининг 1-турида Панама ўсмирларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, 2-турда Марокаш билан дуранг ўйнади - 0:0.

23 октябрь куни Фужайрада Ўзбекистон ҳамда Хорватия ўсмирлар терма жамоалари мураббийлари ва футболчилари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев матбуот анжуманида Жаҳон чемпионатида осон баҳслар бўлмаслигини таъкидлаган бўлса, хорватлар устози Иван Гуделж ҳар бир учрашув ўз шогирдлари учун катта аҳамият касб этишини айтиб ўтган.

24 октябрь куни Фужайрада бўлиб ўтадиган учрашувни сальвадорлик Элмер Бониллага бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради. Учрашувда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кўк рангли либосларда ҳаракат қилса, Хорватия ўсмирлари оқ-қизил рангли либосларда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, 2-тур ўйинлари якунига кўра Нуралиев шогирдлари 4 очко билан гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда. Марокаш ҳисобида ҳам 4 очко мавжуд бўлиб, Африка қитъаси вакиллари фақатгина тўплар нисбатига кўра гуруҳда 1-ўринда боришмоқда. 2-тур ўйинида Панамани мағлубиятга учратган Хорватия ҳисобида эса 3 очко мавжуд.

U-17 ЎСМИРЛАР ЎРТАСИДА ЖЧ.
24 ОКТЯБРЬ. «ФУЖАЙРА» СТАДИОНИ. (21:00)
ЎЗБЕКИСТОН (U-17) - ХОРВАТИЯ (U-17)
Бош ҳакам: Элмер Бониллага (Сальвадор)
Лайнсменлар: Октавио Жарра (Коста Рика), Эрменерито Леал (Гватемала)

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:50, 24.10.2013.
Ўқилди: 3844 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.