«Барселона» ҳимоячиси Ҳерар Пике жамоанинг академияси жуда яхши фаолият олиб бораётганини таъкидлади.
«Ла Мансия» жуда зўр футболчиларни тарбияламоқда. Месси, Пуйол, Иньеста, Вальдес, Педро. Бу футболчиларнинг трансфери учун ҳеч нарса харажат қилмади. «Реал» эса Иляраменде, Иско ва Бэйл учун 160 миллион евро сарфлади.
Биз «Осасуна» ва «Милан»га қарши ўйинларда муаммоларга дуч келдик. Чунки, биз ўз услубимиздан йироқ ҳаракат қилдик. Гол керак бўлмаган жамоаларга қарши ўйнаш жуда қийин»,- дейди футболчи.













