«ПСЖ» ҳужумчиси Златан Иброҳимович чемпионлар лигаси доирасидаги «Андерлехт»га қарши учрашувдан кейин маҳаллий мухлисларнинг уни олқишлаганлари ҳақида фикр билдирди.
«Голдан кейин мени нафақат «ПСЖ», балки маҳаллий мухлислар ҳам олқишлашаётганларини ҳис қилдим. Бу жуда ёқимли. Биринчи марта мени рақиб мухлислари олқишлашди.
Бирорта голиммни ажратиб кўрсата олмайман. Ҳаммаси менга ёқди. Бир нечта вазиятда мен вазияти тўғри баҳоладим ва гол уришга муваффақ бўлдим»,- дейди футболчи.













