«Боруссия Д» ҳимоячиси Матс Хуммелс «Барселона»га ўтиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
«Буларнинг ҳаммаси ёлғон. Кўпчилик бу ҳақда гапираётгани учун шунақа ўйлашмоқда.
Мен Мюллер ва Гюдоганларнинг ҳам «Барселона» ўтишлари ҳақида ўқигандим. Томас бу ерга шунчаки кечки овқат учун келди. Одамлар Мюллернинг «Барселона» билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида гапира бошлашди. Кўп ўтмай бу ҳақда газеталарда ёзишди»,- дейди футболчи.













