«Барселона» ярим ҳимоячиси Сэск Фабрегас «Арсенал» таркибига қўшилган Месут Ўзил ҳақида фикр билдирди.
«Сизда Ўзил билан шартнома имзолаш учун битта имконият бўлса, асло ўтказиб юбориб бўлмайди. У «Арсенал»га жуда мос тушади. Сизда бу хилдаги футболчулардан бир нечта бўлса, улар бир-бирларини кўз қарашлари билан тушунишади.
Уилшер, Ремси, Касорла, Риситскийларнинг барчаси майдонни жуда яхши кўришади. Улардан фақатгина Уолькотни ажратиб кўрсатиш мумкин. У бутунлай бошқача ўйин кўрсатади. Теонинг ҳам жамоа учун аҳамияти катта»,- дейди футболчи.













