"ПСЖ" бош мураббийи Лоран Блан навбатдаги "Олтин тўп" эгаси "Бавария" яримҳимоячиси Франк Рибери бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
"Иброҳимович, Месси, Рибери ва Криштиану Роналду - буларнинг барчаси буюк ўйинчилар. Улардан фақат бири "Олтин тўп"ни қўлга киритади. Менимча, ўтган йилни Риберидек яхши ўтказган футболчи топилмади.
Иброҳимович? У ажойиб голлар уряпти. Мавсум бошида баъзилар Златанга шубҳа билан қараганди. Аммо у хавотирга ўрин йўқлигини намойиш этди", - деди Блан "ПСЖ" расмий сайти билан суҳбатда.