Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэннинг таъкидлашича, у 12 ёшида Англиянинг бир қатор етакчи жамоалари томонидан билдирилган таклифларни рад қилган.
«12 ёшимда «МЮ»нинг офисида Фергюсон билан суҳбатлашганман. Ўшанда у менга «Ўғлим, «МЮ»да ўйнашни хоҳлайсанми?» деган эди. Лекин мен бу таклифни рад этдим. Чунки юрагим «Ливерпул»га тортди.
Ундан кейин мени «Арсенал» ва «Челси» ҳам ўз сафларига қўшиб олмоқчи бўлишди.«Ливерпул»даги даврларни энтикиш билан эслайман. У ерда фаолиятимнинг энг зўр даврларини ўтказганман.
Жамоада ўзимни худди уйдагидай ҳис қилардим. Уйимиз ҳам стадионга яқин эди. Оиламизда деярли ҳамма Ливерпулда туғилган»,- дейди Оуэн.













