«Милан» устози Массимилиано Аллегри жамоа ҳужумчиси Марио Балотеллининг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
«Марио у ҳақида одамларнинг айтаётган гапларига эътибор бермаслиги керак. Лекин у ўзидан баъзи бир нуқсонларни соқит қилиши кераклигини тушуниши лозим.
Марио – ёш ва ноодатий футболчи. Унга ўзининг энг яхши футболини кўрсатиши учун тўлашади»,- дейди мураббий.