Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Оғир атлетика. Руслан Нуриддинов — жаҳон чемпиони!

Баҳо:
+1 | -

Ҳозиргина Польшанинг Вроцлав шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Бугунги мусобақада 105 кг. гача бўлган вазн тоифасида эркаклар баҳс олиб боришди.

Баҳс анча қизғин кечди. Ўзбекистон Руслан Нуриддинов бирданига 3та олтин медални қўлга киритди.

Спортчилар аввал даст кўтариш баҳсида иштирок этишди. Ҳамюртимиз дастлабки уринишга 190 кг. ариза берди. Унинг навбати етиб келгунга қадар эса барча атлетлар ўз иштирокларини якунлашганди. Польшалик Бартломей Бонк 188, беларуслик Олег Лобан 182 кг.ни кўтаришди. Руслан дастлабки уринишда штангани ўзига бўйсиндира олмаган бўлса, унинг иккинчи уриниши муваффақиятли чиқди. Сўнгги уринишда эса Нуриддинов 195 кг.ли тошни кўтара олмади. Шу тариқа у даст кўтариш машқида кичик олтинга эга бўлди.

Силтаб кўтариш машқи учун у 225 кг.га ариза бериб, рақибларини кута бошлади. Эронлик Муҳаммадризо Барорий учинчи уринишда 221 кг.ни кўтариб, кичик бронзага эга бўлди. Даст кўтаришда иккинчи бўлган польшалик Бонк эса 216 кг. билан чекланди. Россиялик Давид Беджанян эса илк уринишда 220 кг.ни кўтариб, Русланни кута бошлади. Юртдошимиз 225 кг.ни осонлик билан ўзига бўйсундирди. Унинг кетидан Бедженян ҳам худди шу вазндаги штангани кўтара олди. Рус атлети даст кўтаришда ўзбекистонлик рақибидан 10 кило камроқ кўтаргани ва унинг вазни Русланникидан оғирроқ бўлгани учун умумий ҳисобда чемпионликни қўлга киритиш учун Давид 11 кг. оғирроқ штангани кўтариши шарт эди. Шунинг учун унинг мураббийлари аризани 236 кг.га кўтаришди. Нуриддинов эса 230 кг.га буюртма берди ва ушбу вазнни ҳам ўзига бўйсундирди. Шундан кейин Беджанян буюртмани 241 кг.га оширди. Икки дақиқалик танаффусдан кейин Нуриддинов яна саҳнага чиқди ва бу сафар 235 кг. тошни кўтарди! Ана шу паллада бутун зални ҳамюртимизни тик туриб олқишлашди. Русланнинг кўзларидан ёш чиқиб кетди.

Беджанян эса умумий ҳисобда ўзбек спортчисини енга олмаслигига кўзи етди ва ҳеч бўлмаса силтаб кўтариш машқида олтин медални қўлга киритиш мақсадида 236 кг.ни кўтаришга қарор қилди. У штангани кўксига олдию, аммо боши узра баланд кўтара олмади. Шу тариқа Руслан Нуриддинов силтаб кўтаришда ҳам кичик олтин медални ўзиники қилиб  олди.

Умумий ҳисобда эса Нуриддинов яқин таъқибчиси Давид Беджанянни нақ 20 кг.га ортда қолдирди (425 кг.) Польшалик Бонк эса рус атлетидан 1 кг. ортда қолди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Русланнинг кўксига 3та олтин медаль тақилди ва унинг шарафига Ўзбекистон мадҳияси янгради. Ўзбекистон оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатлари  тарихида илк марта олтин медални қўлга киритди. Буни эса Руслан Нуриддинов тақдим этди.

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати
Эркаклар, -105 кг.
Даст кўтариш
1. Руслан Нуриддинов (Ўзбекистон) - 190 кг.
2. Бартломей Бонк (Польша) - 188 кг.
3. Олег Лобан (Беларусь) - 182 кг.

Силтаб кўтариш
1. Руслан Нуриддинов (Ўзбекистон) - 235 кг.
2. Давид Беджанян (Россия) - 225 кг.
3. Муҳммадризо Барорий (Эрон) - 221 кг.

Умумий
1. Руслан Нуриддинов (Ўзбекистон) - 425 кг.
2. Давид Беджанян (Россия) - 405 кг.
3. Бартломей Бонк (Польша) - 404 кг.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:31, 27.10.2013.
Ўқилди: 15105 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.