Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Футзал. «Санойи Гити Пасанд» - «Бунёдкор» - 11:1

Баҳо:
+ | -

Осиёнинг энг кучли футзал клубларидан бири ҳисобланган «Санойи Гити Пасанд» жамоаси 25 октябрдан пойтахтимизда йиғин ўтказмоқда. Эронлик футзалчилар дастлабки ўртоқлик учрашувини Тошкентнинг «Бунёдкор» клубига қарши ўтказди.

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида ташкил этилган ўртоқлик учрашувида меҳмонлар 11:1 ҳисобида зафар қучди.

Энди 28-29 октябрь кунлари «Санойи Гити Пасанд» футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан куч синашади.

Эроннинг Исфаҳон шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи «Санойи Гити Пасанд» футзал клуби 2010 йилда ташкил этилганига қарамай, қисқа фурсат ичида нафақат Эрон, балки Осиёнинг энг кучли жамоаларига қаторига қўшилди. Жамоа 2012/2013 йилги мавсумда Эрон чемпионлигини қўлга киритган бўлса, клублар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионати финалида Тошкентнинг «Ардус» жамоасини мағлуб этиб, қитъада тенгсиз бўлганди. Исфаҳонликлар 2013 йилги Осиё чемпионатида ҳам финалга қадар етиб боришди, бироқ ҳал қилувчи ўйинда Таиланднинг «Чонбури» жамоасига пенальтилар сериясида имкониятни бой берди.

Эътиборли томони, «Санойи Гити Пасанд» таркибидаги аксарият ўйинчилар Эрон футзал терма жамоаси аъзолари ҳисобланишади. 2012 йили Таиландда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Муҳаммад Кашоварз терма жамоа сардори сифатида майдонга чиққан, шунингдек, «Санойи»дан Афшин Козимий, Ҳусайн Тойибий, Аҳмад Исмоилпур, Сепаҳр Муҳаммадий каби ўйинчилар чақирилган эди.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 14:59, 28.10.2013.
Ўқилди: 4448 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Олисе фақат битта клубга ўтишни истамоқда — Sky Sport Germany [7000]

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [4685]

Испаниялик собиқ мураббий Мессининг асосий камчилиги нимада эканини айтди [3161]

«Реал» «Манчестер Юнайтед» иқтидори учун курашда «Барселона»дан ўзиб кетди [2490]

«Реал» мухлисларининг кўп йиллик талаби амалга ошмоқда [2443]

«Бунинг иложи йўқ». Давид Силва «Реал»нинг «Барселона»га етиб олиш имкониятини баҳолади [2388]

«Барселона»нинг «Хетафе»га қарши ўйин олдидан Адейеми бўйича режалари маълум бўлди [2164]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2078]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [2064]

Роналду саудиялик футболчиларнинг ғалабасидан хурсанд бўлди ва улкан торт билан суратга тушди [2009]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик