"Бавария" яримҳимоячиси Томас Мюллер "Барселона"га ўтиши борасидаги хабарларга изоҳ берди.
"Барселона" билан алоқага чиққаним йўқ. Шу билан бирга, мени Каталония клубига боғлашганлари учун хижолат бўлишим ҳам керакмас.
Мени билганларнинг ҳаммаси юрагим "Бавария"да эканини яхши билади. Бу клуб учун иложи борича узоқроқ ўйнашни хоҳлайман", - деди Мюллер.













