Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Блаттер Роналдудан узр сўрашга мажбур бўлди

Баҳо:
+-1 | -

Халқаро Футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) президенти Йозеф Блаттер Мадриднинг "Реал" клуби томонидан йўлланган мактубга жавоб қайтариб, ҳужумчи Криштиану Роналду шаънига билдирилган фикрлари учун футболчидан узр сўраган.

Илгарироқ, Блаттер дунёнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган “Олтин тўп”га даъвогар 23 номзодни муҳокама қилиб, рўйхатдаги Лионель Месси ва Роналду унга ёқишини, шу билан бирга Мессини "яхши йигит, уни ҳар қандай жамоа ўз таркибида кўришни истайди" деган ҳолда Роналдуга шундай фикр билдиради: "сартарошга катта пул сарфлайдиган командирга ўхшайди". Шунингдек, Блаттер Мессининг имкониятларини юқори баҳолашини ҳам таъкидлайди.

Шу муносабат билан "Реал" ФИФАга мактуб йўллаб Блаттер бу билан нимани назарда тутганини тушунтиришини сўраб, "ҳиссиётга берилиб айтган фикрлари учун узр сўраш" кераклигини билдирган.

"Модератор мендан икковидан бирини танлашни сўради, - дейилади Мадрид клубининг расмий сайтида ёзилган Блаттернинг жавоб хатида. – Шу ўринда мен аниқлаштириб ўтмоқчиман, мен учун Роналду ҳам худди Месси каби бир хил даражада, уларнинг ҳар бири алоҳида зўр ўйинчилардир. Бундан ҳолат келиб чиққанидан афсусдаман ва узр сўрайман".

Роналдунинг ўзи эса Facebookдаги расмий саҳифасида "Блаттерга соғлик ва узоқ умр" тилаган. Бу билан у "бундан буён ҳам ўзининг севимлиларини хурсанд қилишда давом этсин” учун.

ФИФА "Олтин тўп"нинг эгасини миллий терма жамоалар бош мураббийлари ва сардорлари, шунингдек, миллий федерациялар матбуот котиблари иштирокидаги сўровлардан сўнг аниқлайди. Ғолиб номи 13 январь куни Цюрихдаги тантанали маросимда аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, жаноб Блаттернинг узр сўраши бу оддий ҳол. У 2012 йилги ўсмир-қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистондан олиб қўйганидан кейин юртимизга келиб мухлислардан ва федерациядан узр сўраганди.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 22:13, 30.10.2013.
Ўқилди: 6434 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.