Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Бунёдкор» - фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ғолиби!

Баҳо:
+ | -

26 ва 27 октябрь кунлари Тошкентда фахрийлар ўртасида Республика чемпионатининг финал босқич ўйинлари бўлиб ўтди. Унда “Андижон”, “Насаф” (Қашқадарё), “Бухоро” ва “Бунёдкор” (Тошкент) фахрийлар жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришди. Ўйинлар Чиғатойдаги стадионда ўтказилди. Барча жамоалар таркибида ўз вақтида таниқли бўлган собиқ футболчилар тўп суришганини айтиб ўтиш керак.

Шанба куни ўтказилган ярим финал баҳсларида “Андижон” – “Бухоро” ва “Бунёдкор” – “Насаф” фахрийлар жамоалари ўзаро куч синашишди. Дастлаб “Андижон” ва “Бухоро” фахрийлари майдонга тушдилар. Қизиқарли ўтган учрашувда “Андижон” фахрийлари 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Рустам Абдиев дублга эришган бўлса, Сарвар Дадажонов билан Баҳодир Каримов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб йирик ғалабани таъминлашди. Бухороликлардан ягона жавоб тўпини Азим Хожиев киритди.

Иккинчи ярим финалда “Бунёдкор” ҳамда “Насаф” фахрийлари майдонга тушдилар. Бу жамоалар таркибида ҳам таниқли футболчилар ҳаракат қилишди. Азамат Абдураимов, Сергей Лушан, Анатолий Хутин, Сергей Андреев “Бунёдкор” учун тўп суришди. “Насаф” сафида эса Вали Келдиев ва Шуҳрат Тошпўлатовларни айтиб ўтиш жоиз. Ушбу баҳсда “Бунёдкор” яққол устунлик қилди ва қашқадарёликни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Хутин, Абдураимов ва Лушан “Насаф” дарвозасини ишғол этиши.

27 октябрь куни ғолиб ва совриндорлар аниқланди. “Бухоро” ва “Насаф” жамоалари ўртасида кечган 3-ўрин учун курашда қашқадарёликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Финалда “Бунёдкор” билан “Андижон” фахрийлари куч синашди. Қизиқарли ўтган беллашувда тошкентликлар 2:0 ҳисобида “Андижон”дан устун келдилар.

Натижада фахрийлар ўртасида республика чемпионатининг бу йилги ғолиби “Бунёдкор” жамоаси бўлди. Учрашувдан сўнг ғолиб ва совриндорлар тақдирланишди. Қолаверса, ҳар бир жамоа сафида энг яхши ўйинчилар аниқланди. “Бунёдкор”да Азамат Абдураимов энг яхши ўйинчи деб топилган бўлса, “Андижон” фахрийлари жамоасида дарвозабон Олимжон Болтабоев лауреат бўлди. Совринларни ЎФФнинг фахрийлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Наримов Жалолов топширди.

Фахрийлар ўртасидаги чемпионатнинг финал босқичи қандай ўтганлиги билиш мақсадида "Андижон" расмий сайти мусобақа иштирокчилари билан қисқача суҳбат уюштирди.

Азамат АБДУРАИМОВ (“Бунёдкор” фахрийлар жамоаси ўйинчиси):
- Фахрийлар ўртасидаги чемпионатнинг финал босқичида иккинчи марта иштирок этишим. Бундан икки йил олдин ҳам “Бунёдкор” фахрийлар жамоаси ўйнаб ғолиб бўлгандик. Бу йил финал босқичига кучли жамоалар келишганини айтиб ўтиш керак. Қолаверса, ҳар бир жамоа таркибида 40 ёшдан ошган фахрий ўйинчилар ҳам кўпчиликни ташкил этди. Шу боис ўйинлар қизиқарли ўтди. Футболчилик фаолиятини якунлаганига ҳали у қадар кўп вақт бўлмаган Қаҳрамон Абдуқодиров, Вали Султонов, Шуҳрат Тошпўлатов, Усмон Тошев сингари ўйинчилар майдонда тўп суришди. Бу ерда ким ғолиб бўлиши ёки 2-ўринни олиши муҳим эмас. Асосийси, футболдан завқ олиш ва эски қадрдонлар билан кўришишдир. Мана шундай ўйинларни юқори савияда ташкиллаштиришгани учун ЎФФ мутасаддилари ҳамда фахрийлар билан ишлаш бўлимига миннатдорчилик билдирамиз.

Қаҳрамон АБДУҚОДИРОВ (“Андижон” фахрийлар жамоаси ўйинчиси):
- Бундай мусобақаларни ўтказишдан мақсад илгари бирга ўйнаган эски танишлар билан дийдорлашиш ҳамда фикр алмашиш эканлигини айтиб ўтиш керак. Шунингдек, фахрийларни майдонга чиқиб тўп тепиши ёш футболчиларнинг савиясига қисман бўлса-да туртки бўлади. Бу йил “Андижон” клуби қошида ташкил этилган фахрийлар жамоаси биринчи марта республика чемпионатининг финал босқичида иштирок этди. Бу борада бизга “Андижон” клуби президенти Зафар ака Зулунов, бош мураббий Азамат Абдураимов ҳамда вилоят футбол федерацияси катта ёрдам беришди. “Андижон” фахрийлар жамоаси йил бошидан бери бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказиб мусобақага яхши тайёргарлик кўргандик. ЎФФнинг фахрийлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Наримон ака Жалоловнинг сўзларига қараганда, бу йил барча вилоят ва туманларда 130дан ортиқ фахрийлар жамоалари республика чемпионатида иштирок этган. Шулардан 4та жамоа финал босқичида қатнашди. Ўйинлар қизиқарли ўтди. Ярим финалда “Бухоро” жамоасини мағлубиятга учратиб, финалда “Бунёдкор”га имкониятни бой бердик. Биринчи марта иштирок этганимизни ҳисобга олсак, 2-ўрин ҳам ёмон натижа эмас.
- Майдонда тўп сурган фахрийлардан ҳали ҳам яхши спорт формасидаги ўйинчилар ҳам бор эканми?
- Дастлаб ўзимизнинг жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, йил бошидан бери кўплаб ўйинлар орқали кўриб гувоҳи бўлдим Рустам Абдиев, Ориф Маматказин, Баҳодир Каримов ва Фарҳод Қодиров ҳозирда ҳам ёмон формада эмаслар. Менимча, улар бугунги кунда ҳам футбол соҳасида ишлашаётгани учун ўйнашни унутиб юборишмаган. Бошқа жамоалар ҳақида айтадиган бўлсам, 50 ёшга яқинлашиб қолган Усмон Тошевни бундай ўйнай деб ўйламагандим. Шунингдек, Азамат Абдураимов, Вали Келдиев, Сергей Лушан, Маҳмуд Собиров каби собиқ футболчилар ҳали ҳам “навқирондек” кўринди. 

ЯРИМ ФИНАЛ
“Андижон” – “Бухоро” - 4:1
Андижон жамоаси таркиби:Олим Болтабоев, Нозим Муллахонов, Ориф Маматказин, Фарҳод Қодиров, Захриддин Акбаров, Хайрулло Тожибоев, Илҳом Расулов, Адҳам Каримов, Рустам Абдиев, Баходир Каримов, Қаҳрамон Абдуқодиров.
Захирадан майдонга тушганлар:Музаффар Рахимбердиев, Сарвар Дадажонов, Виталий Легай. 
Голлар:Р.Абдиев, (2та), Б.Каримов, С.Дадажонов - Азим Хожиев (пен)
“Бунёдкор” – “Насаф” - 3:0
Голлар:А.Хутин, А.Абдураимов, С.Лушан.
3-ўрин учун
“Насаф” – “Бухоро” - 2:0

ФИНАЛ
“Бунёдкор” – “Андижон” - 2:0
“Андижон” таркиби:О.Болтабоев, О.Маматказин, Ф.Қодиров, З.Акбаров, А.Аблязов, Р.Абдиев, А.Каримов, И.Расулов, Х.Тожибоев, Б.Каримов, Қ.Абдуқодиров.
Захирадан майдонга тушганлар:М.Раҳимбердиев, В.Легай, С.Дадажонов.
Голлар: С.Лушан, У.Рўзиқулов.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 11:55, 31.10.2013.
Ўқилди: 4751 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.