Кириш Регистрация

Аёллар футболи. Биринчи тўлақонли чемпионат якунланди

Баҳо:
+ | -

Бу йил аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўн тўққизинчи марта ўтказилди. Аммо айнан XIX миллий чемпионатни биринчиликларимиз орасидаги энг тўлақонлиси десак муболаға бўлмади. Қувонарли томони шундаки, миллий чемпионатда дебютини ўтказган “Металлург” жамоаси қизлари якунда бронза медали билан тақдирланадиган бўлишди.

Чемпионатнинг якунлари ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, аёллар футболи етакчилари – “Севинч” ва “Андижанка” бу йил ҳам пешқадамлик мавқеини бошқаларга бермади. Таркибида қатор ўзгаришларни амалга оширган Мирон Ким шогирдлари олтин медаллар учун курашда Қашқадарё вилоятининг бош жамоасига бас келолмади. Ўз майдонида “Севинч” билан дуранг ўйнаган водийликлар воҳада Владислав Хан шогирдларига йирик ҳисобда ютқазиб қўйишди. “Севинч”дан ташқари “Металлург”, “Бунёдкор”, “Машъал” ва “Локомотив” жамоалари ҳам андижонликлардан очко олишга муваффақ бўлишди.

Шерали Бобоқулов бошчилигидаги “Металлург” қизлари фақатгина “Севинч”га икки учрашувда ҳам имкониятни бой берди. Қолган рақибалари билан ўйинларда очко ишлашга, ҳатто уларнинг аксариятидан устун эканликларини намойиш этишга ҳам муваффақ бўлишди. Жамоанинг биринчи мавсумдаёқ бронза медалига сазовор бўлишида дарвозабон Юлия Аҳмедованинг хизматлари катта бўлди. Дарвозабон ярим жамоа деб бежизга айтмасликларини Юлия исботлади. Аҳмедовадан ташқари асосий оғирликни ўз зиммаларига олишган тажрибали футболчилар – Альбина Белялова, Нилуфар Абдуллаевалар ёнида кўплаб иқтидорли қизлар кашф этилди. Опа-сингил Ўғилой ва Садоқат Илашевалар, Холида Дадабоева, Насиба Ҳожиева, Мая Назарова, Ораста Тожибоева, Нодира Мўйдинова, Моҳигул Икромова, Нозима Камолтоева, Умида Худойбоқова, Лутфинисо Ҳамидова, Маҳлиё Холматова, Гулшан Шодиева, Нигора Маматқуловалар жамоанинг муваффақиятига ўзларининг муносиб улушини қўшишди.

Чемпионат якунлари ҳақида жамоа мураббийлари билан келгусида мусоҳаба уюштиришни режалаштирганмиз. Ҳозирча охирги тур натижалари ва якуний жадвал билан танишинг:

“Динамо-плюс” – “Металлург” – 0:6 (Нодира Муйдинова 25, 34, 45, 88, Моҳигул Икромова 56, Лутфинисо Ҳамидова 78);
 “Андижанка” – “Локомотив” – 3:0 (Гулираъно Ҳасанова 28, 68, Ўғилой Қўчқорова 85);
“Шўртан-lady” – “Қизилқумочка” – 6:0 (Сарвиноз Назарова 12, Мафтуна Бахтиёрова 18, Наргиза Саидалиева 20, Эльвина Аблякимова 26, Дурдона Йўлдошева 40, Фазилат Баҳрамова 48);
“Севинч” – “Машъал” – 2:1 (Зебо Жўраева 15, Танзилия Зарбиева 42 – Маҳлиё Юсупова 68-автогол);
“Тўмарис” – “Бухоро” - -:+ ("Тўмарис"га техник мағлубият); 

ЧЕМПИОНАТНИНГ ЯКУНИЙ ЖАДВАЛИ


 №

Жамоалар              

Ў

Ю    

Д 

М

Т-Н

О

1.

«Севинч»

20

19

1

0

117-6

58

2.

«Андижанка»

20

14

5

1

57-11

47

3.

«Металлург»

20

13

3

4

34-13

42

4.

«Шўртан»

20

11

1

8

37-33

34

5.

«Машъал»

20

10

4

6

33-18

34

6.

«Локомотив»

20

7

7

6

26-29

28

7.

«Бунёдкор»

20

8

2

10

28-32

26

8.

«Бухоро»

20

8

0

12

16-47

24

9.

«Тўмарис»

20

3

3

14

18-43

12

10.

«Қизилқумочка»

20

2

2

16

10-79

8

11.

«Динамо-плюс»

20

0

2

18

9-74

2

Тўпурарлар:
1. Зебо Жўраева ("Севинч") – 38
2. Гулираъно Ҳасанова (“Андижанка”) – 18
3-4. Рушания Сафина (“Андижанка”), Зумрад Назарова (“Севинч”) – 16 тадан.
5-6. Фазилат Турдибоева (“Севинч”), Нозима Камолтоева (“Металлург”) – 14 тадан.

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 16:30, 02.11.2013.
Ўқилди: 4464 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [11637]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5993]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4656]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4268]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [4026]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3214]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3115]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2197]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2140]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [2135]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.