Кириш Регистрация

«Насаф» – «Бунёдкор». Превью

Баҳо:
+ | -

3 ноябрь, якшанба куни Қаршида “Насаф” – “Бунёдкор” учрашуви бўлиб ўтади.

25-турнинг марказий учрашуви сифатида қаралаётган баҳсга бўлган қизиқиш анчайин юқори, десак муболаға бўлмайди. “Бунёдкор”нинг Қаршидаги ғалабаси клубга муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштириши мумкин. Агар воқеалар ривожи шундай бўлса “Насаф” жуда-жуда мураккаб аҳволга тушиб қолиши мумкин. Чунки “аждарлар”ни “Пахтакор” изма-из таъқиб этиб келяпти.

Бу сафарги баҳс жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги 14-учрашуви сифатида қайд этилади. Бунгача ўтказилган ўйинларнинг 8тасида “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган бўлса, қолган 5 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи – 23:4. “Насаф” ҳали чемпионат дориасида “Бунёдкор” устидан ғалаба қозона олмаган.

Ўзаро ўйинлар тўпурарлари ҳақида гап кетганда “Бунёдкор”нинг собиқ футболчилари – Хосе-Луис Вильянуэва ва Стевица Ристични эслаб ўтиш даркор. Бу икки ҳужумчи “Насаф” дарвозасига уч маротабадан гол уришган.

ЎзПФЛ томонидан учрашувга бош ҳакам этиб тайинланган Валентин Коваленко иккинчи бора “Насаф” ва “Бунёдкор” қарама-қаршилигида хизмат қилади. У 2012 йили Қаршидаги ўзаро ўйинда ишлаган ва унда 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган эди. Валентин Коваленко бунгача, фаолияти мобайнида, чемпионат доирасида “Бунёдкор” иштирокидаги 20та учрашувда хизмат қилган.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР


БУНЁДКОР - НАСАФ 3:0 (1:0)
18.06.2007. 13-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 3500 томошабин
Голлар: Шавкат Саломов 18 (1:0), Сергей Лушан 60 (2:0), Виктор Карпенко 67 (3:0)
Бош ҳакам: Марат Исмоилов – 8,5

НАСАФ - БУНЁДКОР 1:1 (0:0)
27.08.2007. 18-тур. Қарши. «Насаф» марказий стадиони. 8000 томошабин
Голлар: Гочгули Гочгулиев 62 (0:1), Баҳром Ҳайдаров 90+1 (1:1)
Бош ҳакам: Хушвакт Мухторов – 4,0

НАСАФ - БУНЁДКОР 0:0
26.05.2008. 11-тур. Қарши. «Насаф» марказий стадиони. 9300 томошабин
Бош ҳакам: Жўра Холмуродов – 8,1

БУНЁДКОР - НАСАФ 4:0 (2:0)
13.08.2008. 20-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 7516 томошабин
Голлар: Улуғбек Бақоев 11 (1:0), Хосе-Луис Вильянуэва 34 (2:0), Улуғбек Бақоев 56 (3:0), Сервер Жепаров 72 (4:0)
Бош ҳакам: Андрей Тамбовцев – 8,1

НАСАФ - БУНЁДКОР 1:2 (1:1)
03.07.2009. 12-тур. Қарши. "Насаф" марказий стадиони. 16777 томошабин
Голлар: Хосе-Луис Вильянуэва 8 (0:1), Камолиддин Мурзоев 12 пенальти (1:1), Хосе-Луис Вильянуэва 29 (1:2)
Бош ҳакам: Марат Исмоилов – 9,4

БУНЁДКОР - НАСАФ 2:1 (1:0)
24.08.2009. 19-тур. Тошкент. «Жар» стадиони. 5672 томошабин
Голлар: Ривалдо 27 пенальти (1:0), Илҳом Шомуродов 54 (1:1), Сервер Жепаров 73 (2:1)
Бош ҳакам: Рустам Хамидов – 8,0

БУНЁДКОР - НАСАФ 5:0 (2:0)
28.07.2010. 5-тур. Тошкент. «Жар» стадиони. 5844 томошабин
Голлар: Виктор Карпенко 13 (1:0), Денилсон 34 (2:0), Стевица Ристич 57 (3:0), Стевица Ристич 80 (4:0), Стевица Ристич 82 (5:0)
Бош ҳакам: Вадим Агишев – 8,4

НАСАФ - БУНЁДКОР 0:1 (0:1)
02.10.2010. 22-тур. Қарши. "Насаф" марказий стадиони. 8921 томошабин
Гол: Тимур Кападзе 25
Бош ҳакам: Равшан Эрматов – 9,6

БУНЁДКОР - НАСАФ 2:1 (0:0)
11.06.2011. 11-тур. Тошкент. «Жар» стадиони. 8305 томошабин.
Голлар: Андрей Переплёткин 70 (0:1), Милош Трифунович 72 (1:1), Милош Трифунович 81 (2:1)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов – 9,6

НАСАФ - БУНЁДКОР 0:0
13.08.2011. 16-тур. Қарши. "Насаф" марказий стадиони. 13349 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов – 9,6

БУНЁДКОР - НАСАФ 0:0
16.06.2012. 10-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 3977 томошабин
Бош ҳакам: Валентин Коваленко

НАСАФ – БУНЁДКОР 0:0
26.08.2012. 17-тур. Қарши. “Насаф” марказий стадиони. 6881 томошабин
Бош ҳакам: Марат Исмоилов

БУНЁДКОР – НАСАФ 3:0 (2:0)
08.03.2013. 2-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 1684 томошабин
Голлар: Олександр Пишур 15 (1:0), Фозил Мусаев 29 (2:0), Алибобо Раҳматуллаев 87 (3:0)

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:53, 02.11.2013.
Ўқилди: 2694 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.