Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Миржалол Қосимов: «Хайрулла Каримов шашка ўйнагани келгани йўқ»

Баҳо:
+-1 | -

“Насаф”-“Бунёдкор” учрашуви якунига етгач дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.

Миржалол Қосимов, “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи:

 

— Авваламбор барчангизни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам учрашув дуранг бўлса маъқул эди. Биринчи бўлимда “Насаф” ҳақиқатдан кучли ўйнади. Биз иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик. Хайрулла Каримовнинг қизил карточка олиши ўйинимизга салбий таъсир этди. Шундай бўлсада, охиригача курашдик. 2011 йил кубок баҳсида ҳам ўйинни айнан Коваленко бошқарганди, ўшанда ҳам ютқизгандик. Иккинчи сапиқ Хайрулла Каримовга ноҳақ берилди, деб ўйлайман. Хаёт давом этади. Олдимизда 26 турнинг қизиқарли учрашувлари турибди. Нима ҳам дердим ютқазишни ҳам билиш керак!

 

— Шуҳрат Муҳаммадиевнинг ўйинига қандай баҳо берасиз: Терма жамоа даражасида ўйнай оладими?

— Муҳаммадиев эндигина жарохатдан қайтди. Лекин у “Насаф”ни кучайтирадиган ўйин намойиш қилмоқда. Ўйинини кучайтириб бораверса термадан ҳам таклиф олиши мумкин.

 

—Хайрулла Каримов жуда кўп ўйинларда қўпол ўйнайди. Унга интизомий тушунтиришлар олиб бормаганмисиз?

 

—Майдонда қўполлик ишлишдан қўрқиб ўйнагандан шашка ўйнаган маъқул. Қўполликлар футболнинг ажралмас қисми. Ҳамза Каримовнинг қўполликлари ҳам Хайрулланикидан кам эмасди. Ҳакам майдонда жамоаларни тенг кўриши керак.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 14:06, 04.11.2013.
Ўқилди: 6627 марта.
Фикрлар: 51 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик