«Боруссия Д» ҳужумчиси Роберт Левандовски келажакдаги режалари ҳақида фикр билдирди.
«Мен ўзимни Дортмундда жуда яхши ҳис қиляпман, лекин келаси йил менга янги чорлов керак.
Ҳозирда сизга битта нарсани айтишим мумкин: келаси йил қарор қабул қиламан ва сизга маълум қиламан»,- дейди футболчи.
Хабарингиз бор, ҳозирда футболчига «Барселона», «Манчестер Сити», «Арсенал» ва «Реал» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.













