Кириш Регистрация

Уэйн Руни: «Пенальтидан фойдалана олмагани ван Персига ёмон таъсир қилмайди»

Баҳо:
+ | -

«МЮ» ҳужумчиси Уэйн Руни кеча бўлиб ўтган «Реал Сосьедат»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирар экан, жамоадоши Робин ван Персининг пенальтидан аниқ фойдалана олмагани унга ёмон таъсир қилмаслигини таъкидлади.

«Албатта, ҳамма ҳам пенальти тепишда хато қилади. Деярли барча ҳужумчиларда бу ҳолат кузатилади. Ўйлайманки, бу Робинга ёмон таъсир қилмайди.

Бизда жуда кўп имкониятлар бўлишига қарамай, ғалаба қозона олмадик. Бундан афсусдаман. Лекин яхши томонлар ҳам бор. Биз гол ўтказиб юбормадик ва ҳамон гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибмиз»,- дейди ҳужумчи.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 18:23, 06.11.2013.
Ўқилди: 2587 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.