Тадбиркор ва "Ювентус"нинг ҳомийларидан бири ҳисобланган Лапо Элькан кечаги "Ювентус"-"Реал" қарама-қаршилигидан олдин меҳмонлар ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳеч қачон "Барселона" вакили Леонел Мессига ета олмаслигини таъкидлаб интервью берган. Бу ҳақда Tuttosport хабар тарқатди.
"Криштиану Роналду? Зўр ўйинчи, аммо шу билан бирга, у - кичик бир португалиялик безори.
Ўйин жиҳатдан у кўплаб ўйинчилардан устун туради, аммо Месси - ҳар доим энг яхши.
Айнан мана шунинг учун аргентиналик бир неча йилдан буён "Олтин тўп"ни қўлга киритиб келмоқда. Криштиану Роналду ҳамиша Мессидан кейин иккинчи ўринда туради", - деди Элькан.