Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Нуржан Жетибаев: «Ўзбекистонлик мухлисларга қойил қолдим»

Баҳо:
+ | -

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қирғизистон футзал терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин матбуот анжумани ўтказилди. Унда иштирок этган қирғизистонликлар бош мураббийи Нуржан Жетибаев Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганидан хурсанд эканини таъкидлади.

“Тўғрисини айтсам, бугунги ўйин таъсиридан ҳали чиқиб кетиб улгурмадим. Ўйин давомида қаттиқ ҳаяжонланди. Ҳамон нима бўлганини ҳали тушуниб етмади. Бугун жуда тезкор ўйин бўлди. Ҳар иккала жамоа яхши ўйин кўрсатди. Очиғини айтаман, Ўзбекистон билан сўнгги турда ўйнаганимиздан хурсандман. Аввалроқ ўйнаганимизда, бу жамоа бизни янада йирик ҳисобда енгиши мумкин эди. Ўзбекистон жуда кучли жамоа. Биз ушбу ўйинда ўта жиддий ёндошдик. Ушбу саралаш мусобақасига янгиланган таркибни олиб келдим. Таркибнинг 90 фоизини ёшлар ташкил қилди. Бугунги ўйин қийин бўлишини билардик. Бугун ютқазган бўлсак-да, Осиё чемпионатига чиқдик. Шундан хурсандман”, дейди Жетибаев.

Таркибнинг кескин ёшартирилганини мураббий қуйидагича изоҳлади:

“Бир қатор етакчи футболчилар бошқа йўлдан кетишга қарор қилди (футзалчилар ва федерация раҳбарияти ўртасида келишмовчилик юзага келган — Stadion.uz изоҳи). Шунинг учун Федерация раҳбарияти таркибни ёшартиришга қарор қилди. Ушбу саралаш босқичидан бошлаб эътиборни ёшларга қаратишни бошладик. Ҳа, биз катта таваккал қилдик. Ўйлайманки, бу ўзини оқлади. Финал босқичидаги таркиб борасида етакчи ўйинчиларимиз тўғри қарорга келиб, жамоани кучайтиришади деб ўйлайман”, дейди тажрибали футзалчи-мураббий.

Мусобақа давомида ўзбекистонлик мухлислар терма жамоамизни қизғин қўллаб-қувватлаб туриши Жетибаевга анча маъқул келганини таъкидлади.

“Мухлисларнинг қўллаб-қувваттлашидан ҳайратга тушдим. Улар Ўзбекистоннинг олтинчи ўйинчиси бўлиб хизмат қилишди. Ишқибозлар Ўзбекистонни  ҳар бир ўйинда жуда зўр қўллаб-қувватлашди. Бунга қойил қолдим, очиғи”, дейди қирғизистонлик мутахассис.

Жетибаев аввалги 2та ўйинда жамоасига майдонда ҳам ёрдам берганди. Ҳаттоки голлар урганди. Аммо у Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга тушмади. Фақат шогирдларига кўрсатмалар бериб турди.

“Аввалги 2та ўйинни таҳлил қилиб, шундай хулосага келдимки, бугунги ўйинда жамоага майдон четида туриб яхшироқ ёрдам беришим мумкин экан. Шунинг учун бугун ўйнамадим. Четдан туриб уларни қўллаб-қувватлаб турдим, уларга тегишли кўрсатмаларни бериб турдим”,  дейди Нуржан Жетибаев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:06, 08.11.2013.
Ўқилди: 4713 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.