Мадриднинг «Реал» клуби устози Карло Анчелотти жамоанинг ўйин услуби Криштиану Роналду ва Гарет Бэйлга мослаб тузилишини таъкидлади.
«Биз мувозанатни сақлаш учун 4-2-2 тактикаси асосида ўйнаймиз. Лекин менимча, Роналду ва Бэйлга кўпроқ 4-3-3 мос тушади.
Бэйлга жамоа ўйинига мослашиб олиши учун вақт керак. Мен ҳам жамоага анча кўникдим ва энди нималар устида ишлаш кераклигини биламан»,- дейди мураббий.