Кириш Регистрация

«Эвертон» афсонаси клубдан кетмоқда. У АПЛ рекорчиси ҳисобланади

Баҳо:
+ | -

«Эвертон» клуби сардори Шеймус Коулмэн жорий мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этади.

37 ёшли ирландиялик ҳимоячи «ирислар» шарафини 2009 йилдан буён — нақд 17 йил давомида ҳимоя қилиб келди. Эндиликда унда «Эвертон» тузилмасида мураббий сифатида қолиш ёки бошқа клубда футболчилик фаолиятини давом эттириш имконияти бор.

Коулмэн «Эвертон» сафида Англия Премьер-лигасида (АПЛ) энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади — унинг ҳисобида 372 та учрашув мавжуд.

Агар ўнг қанот ҳимоячиси якшанба куни «Сандерленд»га қарши кечадиган мавсумдаги сўнгги уй учрашувида майдонга тушса, клубдаги жами ўйинлари сонини 434 тага етказади. Натижада у «Эвертон» тарихида энг кўп майдонга тушган футболчилар рўйхатида 10-ўринга кўтарилиб олади.

Киритилди: 17:55, 15.05.2026.
Ўқилди: 1401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик