«Ливерпул» устози Брендан Роджерс жамоанинг трансфер режалари ҳақида фикр билдирди.
«Бизга янги ўйинчилар керак. Энди бизда кучли жамоа ва худди шнудай захира футболчилар бор, лекин келажакда жамоанинг ўйинини кескин кучайтира оладиган футболчиларни сотиб оланиз. Ўтган мавумда биз яхши трансфер сиёсатини олиб бордик ва бу жамога фойда келтирди.
Бизга айнан қандай футболчилар керак эканини биламиз. Лекин бу футболчи ростдан ҳам бизнинг талабларга жавоб бера оладими ва биз бу трансферни амалга ошира оламизми? Мана шу савол бўлиб қолмоқда. Умид қиламанки, ҳар трансфер ойнаси вақтида биз фойдали харидларни амалга оширамиз ва шундагина юқори ўринлар учун кураша оламиз.
Январдаёқ буни амалга ошириш осон эмас, албатта, лекин селекционерларимиз бунинг устида ишлашмоқда. Ўтган январда биз Старриджни сотиб олдик ва унинг қандай ўйин кўрсатаётганидан хабарингиз бор.
Хуллас бозорда футболчилар бор. Фақат яхшироқ излаш керак. Номлар бўйича эмас, ўйин сифати бўйича танлаш керак»,- дейди мураббий.