«Милан» устози Массимилиано Аллегри Италия чемпионати 12-туридан ўрин олган «Кьево»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳозир фалсафа билан шуғулланиш эмас, «Кьево» билан ўйинда уч очко олиш керак. Менимча, жамоа ўйинига яраша очколарни қўлга киритмаяпти.
Ҳозирда учинчи ўрин ҳақида гапиришмоқда, лекин бу ақлсизликдан бошқа нарса эмас. Келинг чемпионлар лигаси ва А серияда бизни кутиб турган ўйинлар ҳақида ўйлайлик.
Биз Европа лигасига йўлланма берадиган Италия кубогига ҳам жиддий қарашимиз керак»,- дейди мураббий.