«Тоттенҳэм» устози Андре-Виллаш Боаш премьер лига 11-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши кечган ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Биринчи бўлимда устунликни рақибга бериб қўйдик. Бизда жуда кўп имкониятлар бўлди, лекин улардан фойдалана олмадик. «Ньюкасл» жуда ишончли ўйин кўрсатди ва қўрқмай олдинга борди.
«Ньюкасл» посбони Тим Крул жуда зўр ўйнади. Эсимда, у ўтган мавсумда ҳам бизга қарши жуда ишончли ўйин кўрсатган эди. Бугун ўйин тақдирини айнан у ҳал қилди. Лекин биз янада кўпроқ ҳаракат қилганимизда, дарвозани ишғол қилишимиз мумкин эди»,- дейди мураббий.