Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб тарихидаги энг сермаҳсул футболчи бўлиб қолишни хоҳламоқда.
«Реал» учун гол уришда давом этиб, клуб тарихидаги энг зўр тўпурар бўлишни хоҳлайман»,- деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради АС.
Таъкидлаш жоизки, Роналду 2009 йилдан буён «Реал» таркибида 216 учрашувда майдонга тушган ва 225 голга муаллифлик қилган. «Бланкос» тарихидаги энг яхши голеадор эса Раул ҳисобланади. У Мадрид учун 741 ўйинда майдонга тушган ва 323 марта рақиблар дарвозаларини аниқ нишонга олган.