«Ньюкасл» ҳужумчиси Лоик Реми Англия чемпионати доирасидаги «Тоттенҳэм»га қарши кечган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Крул жуда зўр ўйин кўрсатди. Бутун жамоа ғалаба учун ҳаракат қилди, лекин у алоҳида эътирофга муносиб.
Мен фаолиятим давомида кўп дарвоабонлар билан ўйнаганман, лекин мен кўрганларнинг ичида Крул энг зўри.
Менинг голим жамоага ғалаба келтирганидан хурсандман. Мен ҳужумчиман ва бу менинг вазифам. Жамоа учун қилишим керак бўлган иш — гол уриш.
Жамоадаги шерикларим ва жамоа учун қўлимдан келган барча ишни қилишни хоҳлайман»,- дейди футболчи.
Хабарингиз бор, айнан Реми томонидан киритилган ягона гол «Ньюкасл»га «Тоттенҳэм» устидан ғалаба келтирди.