Кириш Регистрация
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд 2-1 Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм 1-0 Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи 1-0 Удинезе
24/05 23:45 Верона 0-2 Рома
24/05 23:45 Кремонезе 1-4 Комо
24/05 23:45 Лечче 1-0 Женоа
24/05 23:45 Милан 1-2 Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

«Оқ-тепа»: Қишки таътил бир ой давом этади

Баҳо:
+ | -
Юртимизда яна бир футбол мавсуми якунланди.

Март ойининг сўнгги беш кунлигида старт олган Ўзбекистон Биринчилиги баҳслари роппа-роса етти ой давом этди. Ишқибозларимизнинг хабарлари бор, мусобақада муносиб равишда қатнашишни мақсад қилган жамоамиз чемпионатни сафарда “Янгиер”ни мағлуб этиш билан бошлади. Шундан сўнг яна уч учрашувда мағлубият нелигини билмадик. Шу тариқа бирин-кетин очколарни қўлга киритиб, биринчи босқични 4-поғонада якунладик. Эътиборлиси, биринчи босқичда якунда олий лигага йўлланмани қўлга киритган “Андижон”нинг тўққиз ўйин давом этган мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйдик. Азамат Абдураимов мураббийлигидаги андижонликлар мавсумдаги илк мағлубиятини Тошкентда “Оқ-тепа” стадионида жамоамиздан қабул қилиб олганди – 3:0.

Ёзги танаффусда “Оқ-тепа”ни бир қатор етакчи ўйинчилар тарк этди. Табиийки, бу ўз-ўзидан иккинчи босқичдаги натижаларимизга ҳам таъсир ўтказди. Аҳамиятлиси, жамоамиз кузги ўйинларда ҳам яна бир бор футбол оммасини ўзига қаратди. Сабаби, энди чемпионатни биринчи ўринда тугатган “Машъал” Тошкентда иродали равишда мағлуб этилди – 2:1. Айтиш жоизки, “газчилар” “Оқ-тепа”га қарши учрашувга қадар 23 баҳсда мағлубият нелигини билмаганди.

Мавсумни 10-ўринда якунладик. Ўз олдига юксак мақсадларни қўяётган жамоамиз босқичма-босқич кўзланган мақсадларига эришмоқда. Бу йил “Оқ-тепа” замон талабларига жавоб берадиган базага эга бўлди. Базада меҳмон жамоалар истиқомат қилиши учун ҳам барча шароитлар бор.

Жамоамиз аъзолари айни вақтда қишги таътилга чиқиб кетишган. Бош мураббий Александр Токовнинг режасига кўра, янги мавсумга декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигидан тайёргарлик бошланади. 2014 йилнинг январь, февраль, март ойларида босқичма-босқич ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилади. Табиийки, мазкур йиғинлар давомида ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил этилади.

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 18:02, 11.11.2013.
Ўқилди: 3332 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик