«Челси» устози Жозе Моуриньо нима сабабдан чап қанот ҳимоясида Эшли Коул эмас Сезар Аспиликуетага имконият бераётганини изоҳлади.
«Мен ҳам хато қилишим мумкин. Тўғриси, тез-тез хато қиламан. Лекин мен қабул қилган қароримни чуқур таҳлил қиламан.
Аспиликуетани «Шальке»га қарши учрашувда майдонга туширдим ва у жуда яхши ҳаракат қилди. Премьер лигада ҳам у ўзини оқлади.
Менимча, бу Сезар учун жуда қулай позиция деб ўйламайман. Шунинг учун Эшли Коул ўз позициясидан хавотир олмаса ҳам бўлади. Коул шунчаки кўпроқ ишлаши керак. Унга ҳам таркибда жой топилади»,- дейди мураббий.