Кириш Регистрация

Робин ван Перси «Арсенал»ни мағлубият билан табриклади

Баҳо:
+1 | -

Англия чемпионатининг "Манчестер Юнайтед"-"Арсенал" (1:0) учрашувидан сўнг манчестерликлар ҳужумчиси Робин ван Перси "тўпчилар" кийиниш хонасига кирди ва уларни мағлубият билан табриклади, деб ёзди Daily Star.

Ҳужумчи баъзи собиқ жамоадошларига ва бош мураббий Арсен Венгерга ўтган мавсум бошида Лондон клубидан кетганидан қанчалик бахтиёрлиги ҳақида сўзлаган. Шунга қарамай лондонликлар голландияликнинг бу сўзларини илиқ қарши олганлар, дея қайд этади юқорида номи келтирилган нашр.

Хабарингиз бор, ўйинда ғалаба тўпини ван Перси киритганди. Аммо ўтган йили "Арсенал" билан икки ўйинда ҳам урган голларини нишонламаган "МЮ" аъзоси бу сафарги муваффақиятидан хурсандчилигини яшириб ўтирмади.

Манба: www.dailystar.co.uk
Киритилди: 11:09, 13.11.2013.
Ўқилди: 3908 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.