«МЮ» ҳимоячиси Фил Жонс келажакдаги режалари ҳақида фикр билдирди.
«Агар мен клубимиздаги буюк футболчилар ўйинининг ярмини кўрсатсам, мен фаолиятим жуда яхши ўтди деб айтсам бўлади. Мен ўз формамдан қониқяпман. Ҳозирда марказий ярим ҳимояда ҳам ўйнай оламан.
Менга эса марказий ҳимояда ўйнаш ёқади. Мураббийлар менга ишонишса, доимий яхши ўйнай оламан.
Англия терма жамосида эса рақобат жуда катта, лекин мен Бразилияга боришга умид қиламан.
«Юнайтед»да 6-7тача яхши инглизлар бор. Биз биргаликда ўйнасак, терма жамоа учун фойдали»,- дейди Жонс.