Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Хуссом Хассан: «Осиёнинг ҳозирги грандлари ҳам авваллари шундай йирик ҳисобда ютқазишарди»

Баҳо:
+ | -

Иордания терма жамоаси бош мураббий Хуссом Хассан чоршанба кунги ўз майдонларида Уругвай билан халқаро плей-офф ўйинида учралган 5:0 ҳисобидаги мағлубиятдан зарур хулосалар чиқариб, сабоқ олиш кераклигини, шунингдек ЖЧ-2014 умиди ҳали буткул сўнмаганини таъкидлади.

"Натижадан жуда хафаман, аммо шу билан бир қаторда, ўйинчиларимнинг шундай қийин ва ҳал қилувчи палладаги ўйинларидан қониқдим ҳам. Биз Уругвайни уйда мағлуб этишни кўзлаганимиз учун иложи борича яхши ўйин намойиш этишимизга керак эди. Оғир мағлубият учун барча айбни ўз зиммамга оламан", - деди Италияда ўтган ЖЧ-1990да Миср терма жамоаси билан иштирок этган айни пайтдаги Иордания бош мураббийи Хуссом Хассан.

"Ўйинда баъзи хатоларга йўл қўйдик. Асосан тўп оширишда, шунингдек, позиция танлашда ва албатта яратилган имкониятлардан гол уришда. Шунга қарамай биз бу қадар катта ҳисобдаги мағлубиятдан жуда кўп нарса ўрганишимиз керак. Бу бизга келажакда албатта фойдали бўлади.

Ҳамма мухлисларимизни хурсанд қиламиз деб умид қилаётгандик. Япония, Австралия ва Жанубий Корея каби грандлар ҳам аввалига шундай катта ҳисобларда ютқазишган, аммо бу натижалардан сўнг ўз устиларида жуда қаттиқ ишлаб ҳозирги даражаларига чиққанлар. Биз ҳам худди шундай қилишимиз керак.

Мағлубият учун ҳеч бир ўйинчини айблай олмайман, чунки жамоамиз яхши, шу билан бирга бундай мусобақада биринчи марта иштирок этаётган футболчилардан иборат. Натижа келгуси ўйиндаги ҳаракатларимизга таъсир кўрсатмайди. Футболчиларим ўз имкониятларидан фойдалана олишганида эса, ҳозир буткул бошқача натижа бўлган бўларди", дея сўзида давом этди июнда терма жамоани Аднан Хамаддан қабул қилиб олган мутахассис.

"Футболчилар яхши ўйнади. Улар режали ўйин намойиш этишга уриндилар, аммо Уругвай футболчиларининг тажрибаси яратган имкониятларининг барчасини голга айлантиришга имкон берди, айни пайтда биз бу борада ўз имкониятларимизни бой бердик. Уругвай биз учун яхши рақиб бўлди",

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 10:58, 14.11.2013.
Ўқилди: 5590 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6155]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3160]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2740]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2289]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2272]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1823]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1784]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1756]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1738]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1716]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.