Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Шарофетдинов фаолиятини Малайзияда давом эттиради

Баҳо:
+ | -

“Пахтакор” ярим ҳимоячиси Дилшод Шарофетдинов Малайзиянинг “Симе Дарби” клуби билан шартнома имзолади. Аниқроғи, ҳар икки жамоа ўртасидаги келишувга кўра, ярим ҳимоячи энди икки йилни ижара асосида Малайзия суперлигасининг дебютанти сафида ўтказади.

Шарофетдинов шу пайтгача олий лигада “Динамо”, “Навбаҳор” ва “Пахтакор” клублари сафида тўп тепганди. 28 ёшли футболчи фаолиятини “Динамо”да бошлаган ва 5 мавсум давомида ўйнаган. Кейин “Пахтакор”га кўчиб ўтиб, орада 2010 йилнинг бир даврасини Наманганда ўтказганди. Олий лигада жами 192 учрашувда 25 гол муаллифи бўлган. Осиё Чемпионлар лигасида 14 беллашувда 3 гол соҳибига айланган. “Пахтакор” билан 2 бор Ўзбекистон Кубоги ва бир марта олий лигада зафар қучган. Бу йилги мавсумда рақиб дарвозаларини 6 бор ишғол қилишга эришди. Таянч ярим ҳимоячиси учун бу жуда яхши кўрсаткич ҳисобланади. Эндиликда тажрибали Шарофетдинов фаолиятини Малайзияда давом эттиради.

Шу ўринда унинг янги жамоаси ҳақида тўхталиб ўтсак. Куала Лумпурга яқин жойдаги Симе Дарби ҳудудида жойлашган футбол клуби 2010 йилнинг 22 январида ташкил этилган. Иштирокини ҳаваскорлар лигасида бошлаган жамоа 3 йилда суперлигагача бўлган йўлни босиб ўтди. Уй стадиони “Мажлис Пербандаран Селаянг” бўлиб, 10 минг мухлисга мўлжалланган. Жамоа бош мураббийи маҳаллий мутахассис Исмоил Закария саналади. 2012 йил жамоа Малайзия ФА Кубогида финалгача етиб борган. Ўтган мавсумда Малайзия Кубогида чорак финалга чиққан.

Биз Шарофетдиновнинг Малайзиядаги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 19:37, 14.11.2013.
Ўқилди: 4296 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11757]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11490]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5210]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4954]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4873]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2497]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2344]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2263]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2147]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1964]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.