Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Ханойдаги "Май Дин" стадионида Вьенамга қарши ўйин олдидан расмий машғулотини ўтказди. Терма жамоамизнинг машғулотини кузатиб борган маҳаллий ОАВ вакиллари ўзбекистонликлар ҳақида ўз мулоҳазаларини баён қилишган.
"Ўзбекистон бугун Вьетнамдаги ўзининг иккинчи машғулотини ўтказди. "Май Дин" стадионида ўтган машғулот жараёнида марказий осиёликлар ўзларининг профессонализмини намойиш қилишди. Машғулотнинг дастлабки қисмида Миржалол Қосимов шогирдлари ва ёрдамчилари билан бирга енгил машқлар ўтказган бўлса, 15 дақиқадан кейин улар кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда, турли машқларни бажаришди.
Ўзбекистон асосий эътиборни ҳужумкор ўйинга қаратаётгани сезилиб турди. Бўйдор футболчилар эса стандарт вазиятларда жарима майдончаси ичида бош билан ўйнаш устида машғулот ўтказишди. Бундан ташқари, машғулотни кузата туриб шунга амин бўлдикки, Ўзбекистоннинг кўпгина футболчилари юқори тезликка эга экан", дея ёзади www.thanhnien.com.vn сайти.
Қуйида эса терма жамоамизнинг машғулот жараёнидан фотожаланмани томоша қилишингиз мумкин.