Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Олий лига-2013. Умумий статистик натижалар

Баҳо:
+ | -

Бугундан бошлаб Олий лига-2013 якунларига доир статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилиб борамиз. Дастлаб, умумий натижаларга эътиборингизни қаратамиз.

Умумий статистика
Чемпионат давомида белгиланган барча 182та ўйин ўтказилди. Ушбу ўйинлар давомида 403 нафар футболчи майдонга туширилди. Дарвозаларга киритилган 543та голнинг 60 фоизидан сал ошиқроғи мезбонлар ҳисобига ёзилган бўлса, қолган голни меҳмонлар киритишган. Деярли битта ўйинга 3тадан гол тўғри келди. Мезбонларнинг ғалабаси фоизи ҳам тахминан шунчани ташкил қилади. Атиги 29та ўйин дуранг билан якунланган бўлса, 45та ўйинда меҳмонлар ғалаба қозонишган. Дарвозалар томон белгиланган 53та пенальтининг 45таси голга айланди.

Олий лига-2013. Умумий статистика

Ўйинлар сони

182

Голлар сони

543

Мезбонлар голи

330 (60,77%)

Меҳмонлар голи

213 (39,23%)

Меҳмонлар ғалабаси

108 (59,34%)

Дуранглар

29 (15,93%)

Меҳмонлар ғалабаси

45 (24,73%)

Битта ўйинда ўртача голлар

2,98

Сермаҳсул ўйинлар (3тадан кўп гол урилган)

66 (36,26%)

Голсиз ўйин

10 (5,49%)

Мухлислар сони

771837

Битта ўйинга ўртача мухлислар сони

4241

Белгиланган пенальти

53

Голга айланган пенальти (%)

45 (84,91%)

Автоголлар

8

Огоҳлантиришлар (ўртача)

615 (3,38)

Четлатиш (ўртача) — дарҳол/2-СК

29 (0,16) - 13/16

Майдонга тушган ўйинчилар сони

403

Ҳисоблар
Якунланган мавсумда энг кўп қайд этилган натижа — 1:0. 33та ўйин минимал ҳисобдаги ғалаба билан якунланган. 2:1 натижаси 26 марта қайд этилган бўлса, 2:0 ва 3:1 ҳисоблари 21 марта қайдномадан ўрин олган.

Олий лига-2013. Қайд этилган натижалар

Ҳисоб

Марта

Барча ўйинларга нисбатан %

1:0

33

18,13 %

2:1

26

14,29 %

2:0

21

11,54 %

3:1

21

11,54 %

1:1

14

7,69 %

3:0

12

6,59 %

0:0

10

5,49 %

4:1

8

4,4 %

3:2

8

4,4 %

4:0

7

3,85 %

2:2

4

2,2 %

4:3

4

2,2 %

5:1

3

1,65 %

5:0

3

1,65 %

4:2

2

1,1 %

5:3

2

1,1 %

7:1

1

0,55 %

6:2

1

0,55 %

5:2

1

0,55 %

3:3

1

0,55 %

Энг яхши ва энг ёмонлар
Қуйида берилаётган жадвалда бир қанча кўрсаткичлар бўйича энг яхши ва энг ёмон натижа қайд этган жамоалар кўрсатилган. Хабарингиз бор, бронза медали соҳиби “Насаф” чемпионат давомида энг кўп гол урган жамоага айланишганди. Шунингдек, қаршиликлар иштирокидаги ўйинларда мухлислар энг кўп гол кўришган — 91та (64та урилган, 27та ўтказиб юборилган. Аксинча, “Нефтчи”нинг ўйинларида мухлислар кам гол гувоҳига айланишган — 59 (28+31).

“Шўртан” энг тартибсиз жамоа деб топилган бўлса, энг тартибли жамоа — “Металлург”. “Бунёдкор” энг кўп пенальти тепган бўлса, “Сўғдиёна” дарвозасига энг кўп пенальти белгиланган.

Мухлислик борасида “Бухоро” ҳар қанча фахрланса арзийди. Уй учрашувларида энг кўп мухлис Бухородаги стадионга ташриф буюриш билан бирга, умумий кўрсаткич бўйича ҳам бу жамоа ўйинларини энг кўп мухлис кузатган. Қанчалик ачинарли бўлмасин, чемпион — “Бунёдкор”нинг уйдаги ўйинларини энг кам мухлис кузатган. “Локомотив” иштирокидаги сафар ўйинларига эса энг кўп мухлис ташриф буюрган. “Насаф” билан ўйинда эса рақиблар бу жамоага нисбатан кўп қўполлик ишлатишгани ҳам маълум бўлди.

Олий лига-2013. Айрим кўрсаткичлар бўйича энг яхши (ёмон)лар

Энг кўп гол урган жамоа

64

НАСАФ

Энг кам гол урган жамоа

22

ШЎРТАН

Энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа

62

ГУЛИСТОН

Энг кам гол ўтказиб юборган жамоа

13

БУНЁДКОР

Энг қизиқарли жамоа

91 (64+27)

НАСАФ

Энг зерикарли жамоа

59 (28+31)

НЕФТЧИ

Энг қўпол жамоа

2 + 58

ШЎРТАН

Энг тартибли жамоа

2 + 27

МЕТАЛЛУРГ

Энг кўп пенальти тепган жамоа

8

БУНЁДКОР

Дарвозасига энг кўп пенальти белгиланган жамоа

8

СЎҒДИЁНА

Энг кўп мухлис (умумий)

144415

БУХОРО

Энг кам мухлис (умумий)

85756

НАВБАХОР

Энг кўп мухлис (уйда)

87924

БУХОРО

Энг кам мухлис (уйда)

26469

БУНЁДКОР

Энг кўп мухлис (меҳмонда)

77398

ЛОКОМОТИВ

Энг кам мухлис (меҳмонда)

39022

ҚИЗИЛҚУМ

Қайси жамоага қарши ўйинда энг кўп огоҳлантириш кўрсатилган

8 + 46

НАСАФ

Қайси жамоага қарши ўйинда энг кам огоҳлантириш кўрсатилган

0 + 36

МЕТАЛЛУРГ

Энг ёш ва энг қариялар
Ёшлар ўртасидаги ЖЧ кашфиётларидан бири бўлган Диёржон Туропов Олий лигада гол урган энг ёш футболчига айланган бўлса, “Локо” ярим ҳимоячиси Акмал Холматов эса бу борада энг ёши улуғ футболчи бўлди. “Насаф” устози эндигина 17 ёшга тўлган Одил Ҳамробековни асосий таркибда туширишдан чўчимаган бўлса, Павел Бугало деярли 39 ёшида “Локо” дарвозасини қўриқлади.

Олий лига-2013. Энг ёш ва энг қариялар

Кўрсаткич

Ёш (йил, кун)

Ўйинчи

Энг ёш гол муаллифи

18,299

Диёр ТУРОПОВ (“Олмалиқ”)

Энг ёши катта гол муаллифи

37,212

Акмал ХОЛМАТОВ (“Локомотив”)

Энг ёш майдонга тушган футболчи

17,31

Одилжон ҲАМРОБЕКОВ (“Насаф”)

Энг ёши катта ўйнаган футболчи

38,354

Павел БУГАЛО (“Локомотив”)

Энг ёш огоҳлантириш олган футболчи

17,194

Одилжон ҲАМРОБЕКОВ (“Насаф”)

Энг ёши катта огоҳлантириш олган футболчи

38,354

Павел БУГАЛО (“Локомотив”)

Энг ёш қизил карточка олган футболчи

19,342

Комил ШАРОФУДДИНОВ (“Динамо)

Энг ёши катта қизил карточка олган футболчи

35,195

Хайрулла КАРИМОВ (“Бунёдкор”)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:25, 17.11.2013.
Ўқилди: 5392 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.