Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Украинага қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз ўйинга тайёр эдик. Ғалаба қозонишни хоҳлагандик, лекин бундай бўлмади. Бир қатор вазиятларда Украина жисмоний жиҳатдан кучли эканини исботлади.
Қоғоздагина бизнинг таркибда талантлар кўпроқ ва биз кучлидай кўринамиз, лекин бундай ўйинларда талантлар санаб ўтирилмайди»,- дейди Бензема.













