Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ким Пан Гон: «Ўзбекистон билан ўйинда камида дурангга эришишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси эса Гонконг меҳмони бўлади. Ушбу ўйинда қўлга киритилажак 3 очко вакилларимизни муддатидан аввал Осиё кубоги йўлланмасини тақдим этади. Ҳозирда 4 очко билан Ўзбекистондан 3 очкога ортда қолаётган Гонконг учун ҳам ушбу баҳс муҳим аҳамиятга эга. Терма жамоа бош мураббийи Ким Пан Гон эртанги ўйинда камида дуранг натижа кўзлаётганини таъкидлаб ўтди.

"Ўзбекистонга қарши ўйинда камида дуранг натижага эришишимиз керак", дейди Ким Пан Гон. "Агар биз яхши ҳимоялансак, рақиб шошилади. Натижада қарши ҳужумда бизда имкониятлар юзага келади".

Ким, шунингдек, ўз шогирдларидан иштиёқ билан ўйнаб, Ўзбекистонга қарши уйдаги ўйинда ўзларининг ҳақиқий кучларини кўрсатишни сўради.

"Узоқ парвозлар, кучли рақиблар ва тикланиш учун қисқа вақт — бу футболчилар учун жуда оғир. Шунга қарамай, мен улардан ўз характерларини кўрсатишни ва Гонконг учун курашишларини сўрадим. Ҳа, бизда чарчоқ аломатлари бор, вазият оғир. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам биз Гонконг учун курашамиз", дейди гонконгликлар бош мураббийи.

Ким Пан Гон Ўзбекистоннинг ҳужумчилари диққат билан қўриқланишини таъкидлаб ўтди.

"Ўзбекистоннинг марказий ҳужумчиси баланд бўйли ва хавфли. Ушбу ўйинга Чан Вай Хони таклиф этмасликка қарор қилдик. Боиси, унда ўйин амалиёти йўқ. Рақибга қарши ўйинда Энди Нэгалейндан фойдаланишга ҳаракат қиламиз", дейди Ким.

Манба: www.hkfa.com
Киритилди: 08:46, 18.11.2013.
Ўқилди: 6069 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.