Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Гонгконгни 10 йилдан бери мағлуб эта олмаяпмиз

Баҳо:
+ | -

19 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги-2015 саралаш ўйинлари доирасида, сафарда Гонгконг термаси билан куч синашади.

Гонгконг – (Хёнкон ёки Сянган) – Хитой Халқ Республикасининг махсус маъмурий тумани ҳисобланиб, дунёнинг молиявий марказларидан бири. Гонгконг – расман мустақил давлат эмас. У Жанубий Хитой денгизи бўйида, Коулун ярим оролида жойлашган. Аҳолиси 7 млн.дан ортиқ.

Футбол бўйича Гонгконг чемпионати 1908 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Чемпионат ғолиби ОФК кубогида иштирок этади. Гонгконг чемпионатида 12 клуб иштирок этади. Энг кўп ғолиб чиққан жамоа - Саут Чайна (FC South China) ) - 40 марта.

Гонгконг терма жамоаси бугунги кунда ФИФА рейтингида 148-ўринда, ОФКда 24-ўринда бормоқда. Гонгконг терма жамоасининг энг йирик ғалабаси – Гуам 15:0 (7.03.2005), энг йирик мағлубияти - 0:7 - Хитой ва Парагвай. Гонгконг футболининг энг катта ютуғи - 1956 йилги Осиё кубогида 3-ўрин ҳисобланади. Бу кўрсаткич бўйича у Ўзбекистондан олдинда.

Гонгконг терма жамоасининг энг қиммат футболчилари: Жеймс Макки –450 000 евро, Сю-Ки Чан -300 000 евро, Хонг-Лим Ли -225 000 евро.

Ўзбекистон терма жамоаси Гонгконг билан 6 марта ўйнаган: 3 ғалаба ва 3 дуранг, тўплар нисбати – 8-3.
1) 05.10.1994 Ўзбекистон 1-0 Гонконг (XII Осиё ўйинлари гурух босқичи)
2) 06.11.2003 Ўзбекистон 4-1 Гонконг (Осиё кубоги 2004 саралаш учрашуви)
3) 19.11.2003 Ўзбекистон 1-0 Гонконг (Осиё кубоги 2004 саралаш учрашуви)
4) 16.08.2006 Ўзбекистон 2-2 Гонконг (Осиё кубоги 2007 саралаш учрашуви)
5) 06.09.2006 Гонконг 0-0 Ўзбекистон (Осиё кубоги 2007 саралаш учрашуви)
6) 06.02.2013 Ўзбекистон 0-0 Гонконг (Осиё кубоги 2015 саралаш учрашуви)

Ўзбекистон терма жамоаси 2003 йилдан бери Гонгконгни мағлуб эта олмаяпти: 3 ўйин, 3 дуранг. Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари 235 дақиқадан буён Гонгконг дарвозасига гол ура олишмаяпти. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Гонгконг дарвозасини энг кўп ишғол этган футболчилар – Анвар Солиев ва Владимир Шишелов – 2 гол.

Манба: www.uzfootball.uz
Киритилди: 09:28, 18.11.2013.
Ўқилди: 5840 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик