Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Киевдаги даҳшат: Украина-Франция учрашувидан сўнг француз матбуоти шарҳи

Баҳо:
+ | -

Французлар Зозулянинг ҳатти ҳаракатларидан ҳайратга тушганини яширишмаяпти. Шунингдек, Дешамнинг тактик ва кадрлар муаммоси ҳам ўртача чиқмоқда.

"Киевда даҳшат. Бразилия "кўклардан" узоқлашмоқда", - France Football нашри Украинадаги учрашув ҳақида шундай сарлавҳа билан бошлаган. "Франция Киевда шундай ўйнадики, умуман, ғалаба қозонмаган жамоага ўхшарди. Ўйин икки тўп фарқли мағлубият билан якун топди. Олдинда ҳали бир ўйин бор, умид ҳали сўнмаган. Бироқ, жума оқшомидаги ўйин "кўклар"нинг жаҳон чемпионатига чиқишини қарийб мўъжизага тенглаштириб қўйди.”

"Жар ёқасида. Киевдаги зулмат" – L'Equipe журнали ўйин ҳақидаги мақоласига шундай сарлавҳа қўйган. L'Equipe журналистлари учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб Зозуляни эътироф этишган: "Гарчи у тўпга унчалик ҳам кўп тегмаган бўлсада, қолган вақтларда жиловланмас ҳужумчи француз мудофаа деворининг дарз кетишига сабаб бўлди ва қарши зарбаларга халақит берди. Бунинг устида айнан Зозуля ҳисобни очди... 75-дақиқада пенальти ишлади. Украина янги қаҳрамонга эга бўлди".

"Бразилияга бориш учун қаҳрамонлик талаб қилинади", - деб ҳисоблайди Людовик Петроньяни Maxifoot газетасидаги мақоласила. "Беларусь, Австралия ва Финляндия устидан қозонилган ғалабадан сўнг "кўклар" тўртинчи уринишда мағлубиятга учрадилар. Бироқ, бу омадсизлик французларнинг мундиаль йўлини ҳали ёпгани йўқ, бироқ, Бразилияга бориш учун жума кунгидан кўра бошқача ўйин кўрсатиш керак.

"Украинада Франция термаси дўзах азобига гирифтор бўлди!", - дея ёзади Le Parisien мухбири. - "Энг ёмон сценарий ҳаётга татбиқ этилди: французлар гол урмасдан енгилдилар. 1994 йилги “кўкларни” мундиалдан айирган Болгария шарпаси кезаётгандек”.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 10:37, 18.11.2013.
Ўқилди: 7642 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.