Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Қозондаги авиоҳалокат сабаб Россия – Корея ўйинидан олдин бир дақиқа сукут сақланади

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоаси устози Фабио Капелло Жанубий Кореяга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинидан олдин ташкилотчилардан бир дақиқа сукут сақлашни сўрашларини таъкидлади.

«Қозонда бўлиб ўтган ҳалокатдан жуда қайғудамиз. У ерда Татаристон президентининг ўғли ҳам бўлган экан. Бу дахшат.

Ташкилотчилардан қора боғичда майдонга тушиш ва ўйиндан олдин бир дақиқа сукут сақлашни сўраймиз.

Ўз яқинларини йўқотганларга чуқур таъзиямизни билдирамиз»,- дейди мураббий.

Таъкидлаш жоизки, Қозон халқаро аэропортига қўниш вақтида Москвадан учиб келаётган Boeing 737 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Татаристон республикаси ФВВ бошқармаси сайтида маълумот берилган.

ФВВ маълумотларига кўра, самолёт бортида 50 киши, жумладан, олти нафар экипаж аъзоси ва 44 нафар йўловчи бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида болалар йўқлиги қайд этилмоқда. Татаристон ФВВ ва “Татаристон” авиакомпанияси сайтида ҳалок бўлганларнинг рўйхати эълон қилинди.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси – 50 кишининг жасади топилган. Ҳалок бўлганларнинг рўйхатида Татаристон президенти ўғли Ирек Минниханов кўрсатилган ва республика федерал хавфсизлик хизмати бошлиғи Александр Антонов ҳам бор.

Ҳодиса сабаб, Қозон халқаро аэропорти номаълум муддатга рейсларни қабул қилиш ва кузатишни тўхтатган. Тергов қўмитаси эса “парвоз хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган.

«Интерфакс»нинг аниқлик киритишича, самолёт «Татаристон» авиакомпаниясига тегишли бўлган. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, рейс рақами 363 бўлган «Боинг» Москванинг «Домодедово» аэропортидан учиб келаётган бўлган. «РИА Новости»нинг Росавиацияга асосланиб хабар беришича, самолёт ноқулай об-ҳаво шароитида уч марта қўнишга ҳаракат қилган ва сўнгги уринишда аэродромнинг парвоз майдонида ерга урилган.

«РИА Новости»нинг ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, ҳодиса жойида рўй берган ёнғин ўчириб бўлинган. Айни вақтда, «Интерфакс»нинг Татаристон фавқулодда вазият хизматларидаги манбаларига асосланишича, ҳодиса иккинчи айланага киришда хатога йўл қўйган бўлиши мумкин бўлган учувчилар сабаб рўй берган бўлиши мумкин, шунингдек, техник носозлик варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.

«Татаристон» авиакомпанияси Татаристоннинг миллий авиаташувчиси ҳисобланади. У 1999 йилда ташкил этилган. Россия шаҳарларига, Осиё (Истанбул) ва Европа (Прага) мамлакатларига, шунингдек, МДҲ шаҳарлари – Боку, Душанбе, Ереван, Тошкент, Хўжандга мунзатам рейсларни амалга оширади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 18:30, 18.11.2013.
Ўқилди: 3750 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.